Линклар

logo-print

Россияда ёнғиндан 40 киши нобуд бўлди


Россияда давом этаётган ёнғинлардан нобуд бўлганлар сони 40 кишига етди.

Икки минг нафардан зиёд киши бошпанасиз қолди.

Душанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев бир қатор областларда фавқулодда вазият режими жорий этиш тўғрисида фармон имзолади.

Россия бош вазири Владимир Путин ёнғиндан катта зарар кўрган 14 областга 5 млрд рубл миқдорида маблағ ажратишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG