Линклар

Ўзбекистон Тожикистон юк вагонлари учун транзит нархини кўтарди


Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали Тожикистонга транзит қилинадиган юк вагонлари учун транзит нархини 10 фоизга оширди. Бу борада Тожикистон темир йўллари давлат унитар корхонаси маълумот тарқатди.

Ўзбекистон темир йўллари масъуллари бунинг сабабини темир йўлларни таъмирлаш қимматга тушаётгани билан изоҳлашган.

Ўз навбатида, тожикистонлик темир йўлчилар ўзбекистонлик ҳамкасбларига телеграмма йўллаб, транзит нархини оширмасликни сўраган. Аммо бу таклиф Ўзбекистон томонидан жавобсиз қолдирилган.

Аснода Ўзбекистон темир йўллари ширкати 4 август Тожикистоннинг “Роҳи оҳан” ширкатига йўллаган телеграммасида “Жорий йилнинг 9 августидан эътиборан Тожикистонга тегишли барча юк вагонлари янги нархнома асосида транзит қилиниши”ни маълум қилган.
XS
SM
MD
LG