Линклар

logo-print

Сув тошқинлари Чехия ва Полшага кўчди


Чехиянинг Либерецк вилоятида рўй берган сув тошқини оқибатида камида уч киши нобуд бўлди, бир киши эса бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Чехия матбуоти тарқатган хабарга кўра, сув тошқинларига Чехия ҳудуди бўйлаб ёғаётган кучли ёмғир сабаб бўлган.

Айни пайтда Либерецк вилоятининг бир нечта шаҳарчаси аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилина бошлади. Расмийларнинг билдиришича, ёмғир душанба кунгача давом этиши ва сув тошқини кўлами янада кенгайиши мумкин.

Суш тошқинлари, шунингдек, Полшада ҳам кузатилди ва сўнгги хабарларга кўра, бир киши табиий офат қурбони бўлган, юзлаб одам бошқа жойга кўчирилган.
XS
SM
MD
LG