Линклар

Россия дон ҳосилининг тўртдан уч қисми барбод бўлди


Россия президенти Дмитрий Медведев ҳаво ҳароратининг иссиқ келгани ва қурғоқчилик туфайли мамлакатдаги дон ҳосилининг тўртдан уч қисми барбод бўлганини баён қилди.

Бугун Ростов вилоятида маҳаллий фермерлар билан учрашган президент "қурғоқчилик оқибатларини бартараф этиш, ҳамда дон бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш йўлида барчамиз бирлашишимиз лозим", дея таъкидлади.

- Биз иложи борича дон бозоридаги вазиятни ҳар куни назорат қилиб боришимиз шарт, деб ҳисоблайман. Чунки бундай шароитда юзага келган вазиятдан фойдаланувчиларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолдир, бундайлар аллақачон пайдо бўлди ҳам,- деди Дмитрий Медведев.

6 август куни Россия ҳукумати мамлакатдаги қурғоқчилик туфайли ғалла экспортини 15 августдан 31 декабргача таъқиқлаш ҳақида қарор қилди.

Шунингдек, президент бугунги учрашув чоғида ўрмон ёнғинлари туфайли учта марказий вилоятда жорий қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG