Линклар

АҚШ Россияга ёрдам бермоқда


АҚШ ўрмон ёнғинларини ўчиришда Россияга ёрдам қўлини чўзди.

Бугун бортида сув учун контейнерлар, ёнғиндан ҳимоя қилувчи кийим кечак, қўл иш қуроллари ва дори дармон ортилган учта юк самолёти Внуково аэропортига кулиб қўнди. Хабарларга кўра, юк самолётларидан бири Калифорния штати губернатори Арнолд Шварцнеггер ташаббуси билан Москвага етиб келган.

Келаси ҳафта давомида АҚШдан яна иккита учоқнинг етиб келиши кутилмоқда.

Сўнги икки ҳафта давомида Россиянинг турли вилоятларида рўй берган ўрмон ёнғинлари оқибатида 50дан ортиқ киши нобуд бўлди, юзлаб аҳолиси эса бошпанасиз қолди.

Сўнги икки кун давомида ёққан кучли ёмғир айрим ҳудудларда рўй берган ёнғинларни ўчиришга ёрдам берди.

XS
SM
MD
LG