Линклар

Францияда Ленин ҳайкали ўрнатилди


Франциянинг Монпелье шаҳрида Октябр инқилоби ва пролетариат доҳийси Владимир Ильич Ленин ҳайкали ўрнатилди.

Хабарларга кўра, Ленин ҳайкалини ўрнатиш ташаббуси ўзининг ғайриоддий қарорлари ва баёнотлари билан яхши танилган шаҳар ҳокими Жорж Фрешдан чиққан.

Фреш яқин келажакда у шаҳарда 20чи асрнинг бошқа буюк намояндалари, жумладан Уинстон Черчил, Шарл де Голл, Маҳатма Ганди, Мао Цзедун, Нелсон Мандела ва бошқаларга ҳайкал ўрнатиш ниятида эканини ҳам айтмоқда.

Шаҳарга ўрнатиладиган ҳар бир ҳайкал нархи 200 минг евро атрофида экани айтилмоқда.


XS
SM
MD
LG