Линклар

logo-print

Медведев Пятигорск шаҳрига борди


Россия президенти Дмитрий Медведев икки кун аввал қўпорувчилик амалиёти содир этилган Пятигорск шаҳрига сафар қилди.

Шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, 30 кишининг тан жароҳат олишига сабаб бўлган портлашга алоқадор бўлган шахсларни қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг январ ойида Пятигорск шаҳри янги ташкил қилинган Шимолий Кавказ федерал округининг пойтахти деб эълон қилинган эди.

Хабарларга кўра, Медведев маҳаллий ҳокимият ва ички ишлар органлари вакиллари билан учрашиб, минтақадаги вазият ва ички ишлар органларини ислоҳ қилишга оид қонун лойиҳасини муҳокама қилади.


XS
SM
MD
LG