Линклар

Бедарак йўқолган журналист тақдиридан хавотир билдирилмоқда


Халқаро матбуот институти украиналик журналист Васил Клементев тақдиридан хавотир билдирди.

Клементев 11 август куни бедарак йўқолган эди. Украинада матбуот эркинлигини кузатувчи Оммавий ахборот институти ҳам унинг тақдиридан хавотир изҳор қилар экан, мобил телефони Харьковда топилган журналист ўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Васил Клементев кўпроқ коррупция ҳамда ҳукуматнинг куч ишлатар тузилмалари амалдорлари танқиди билан ном қозонган “Новий стил” газетасининг бош муҳаррири эди.
XS
SM
MD
LG