Линклар

Беслан қурбонлари хотирланди


1 сентябр куни Шимолий Осетия Республикасининг Беслан шаҳридаги мактабда рўй берган ҳуружда қурбон бўлган 300дан ортиқ болалар ва ота-оналар хотирланди. Қонли воқеаларнинг олти йиллигини хотирлаш маросимида уч минг киши қатнашгани айтилмоқда.

2004 йил 1 сентябр куни бир гуруҳ қуролли шахслар янги ўқув йилининг бошланиши маросимида қатнашиши учун Бесландаги мактабга йиғилган 1100дан ортиқ ўқувчи ва ота-онани гаровга олиб, мактабнинг спорт залига қамаган.

Жанггарилар гуруҳига Шимолий Осетияга қўшни Чеченистондан келган сепаратчилар бошчилик қилган.

Қарама қаршиликнинг учинчи кунида Россия хавфсизлик кучлари мактаб биносини ишғол қилган. Отишмалар ва мактаб биноси ичида содир бўлган портлаш оқибатида гаровдагилардан камида 330 киши асосан болалар нобуд бўлган.

Бўҳронни ҳал қилишда Россия ҳукумати кўрган чоралар борасидаги қатор саволлар шу пайтгача очиқ қолаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG