Линклар

logo-print

Россия президенти Озарбайжонга расмий сафар қилмоқда


Бу ташриф Тоғли Қорабоғ борасида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида вазият кескинлашган пайтга тўғри келди.

Дмитрий Медведевнинг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш йўлидаги уринишлар, Россия-Озарбайжон ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, Каспий денгизи минтақасида халқаро ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Медведев ва Алиев икки давлат ўртасида чегарани демаркация қилиш ҳамда Самир дарёси сувидан фойдаланиш тўғрисида келишув имзолашлари режаланган.

Айни пайтда икки давлат раҳбарлари музокараларидан ташқари Озарбайжон Давлат нефт компанияси ва Россиянинг Газпром ширкатининг Озарбайжондан сотиб олинаётган газ миқдорини кўпайтириш ҳақида келишув имзолаши режаланган.
XS
SM
MD
LG