Линклар

Ўзбекистон қаҳрамони¸ ëзувчи Тўлапберганов вафот қилди


Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ëзувчиси¸ таниқли адиб¸ Ўзбекистон қаҳрамони Тўлапберган Қайипберганов 81 ëшида оламдан ўтди.

"Салом муаллим", "Қорақалпоқ қизи" ва уч қисмдан иборат "Қорақалпоқ қиссаси" асарлари билан танилган Қайипберганов вафоти муносабати билан Ўзбекистон президенти¸ парламентнинг иккала палатаси раҳбарлари¸ Бош вазир ва бошқа мулозимлар имзо чеккан таъзиянома эълон қилинди.

Туркман ëзувчиси Худойберди Холлига кўра¸ Тўлапберган Қайипберганов нафақат ëзувчи, балки Марказий Осиë ëзувчилари ҳақ -ҳуқуқларини талаб қилган жасур инсон ҳам бўлган.

- Менинг эсимда, у киши Москвадаги "Дружба народов" журналини танқид қилиб: "Бу журналда нега Марказий Осиë ëзувчиларининг асарлари чоп қилинмайди? Бу журнал дружбани бизнесга алмашдими?" деб танқид қилган эди,- дейди Худойберди Холли.

Марҳум Тўлапберган Қайипберганов 15 сентябр куни Нукус шаҳрида дафн қилинди.

XS
SM
MD
LG