Линклар

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ўз мамлакатининг текстил саноати сифатли ўзбек пахтасини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Кеча Исломободда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазири Зафар Рўзиев бошлиқ делегацияни қабул қилган Ғилоний икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқалар имконларига юқори баҳо берди.

- Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича жаҳонда олтинчи, пахта экспорти бўйича иккинчи йирик давлатдир ва ўзи эга бўлган бу борадаги бой тажриба ва технологияларни баҳам кўриш баробарида бу мамлакат Покистон текстил саноатини сифатли пахта билан ҳам таъминлаши мумкин, - деди Ғилоний.
XS
SM
MD
LG