Линклар

БМТ Бош котиби қашшоқ давлатлар муаммоларидан гапирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Истанбулда ўтаëтган қашшоқ мамлакатлар анжуманида қилган чиқишида "Камбағал давлатлар аҳолиси яқин орада янги озиқ-овқат бўҳрони билан юзлашади”, деб айтди.

Бан Ки Мун 48 кашшоқ давлатни бирлаштирган беш кунлик анжуманда қилган маърузасида камбағал давлатлар иқтисодига хорижий сармоя киритиш йўли билан бу муаммога барҳам бериш мумкинлигини таъкидлади.

- Биз ривожланаëтган мамлакатлар ҳукуматлари ҳисоб бериб боради ва самарали бошқарувни жорий қилади, деб ўйлаймиз. Бу ўринда коррупцияга қарши кураш зарур. Мамлакатга кираëтган сармоя мақсадга мувофиқ ишлатилмоғи лозим, - деди БМТ Бош котиби.

Анжуман иштирокчилари камбағал мамлакатлар тараққиëтининг истиқболдаги 10 йилини муҳокама қилмоқда.

Аҳоли жон бошига йиллик даромади ўртача 745 доллардан ошмайдиган давлатлар қашшоқ мамлакат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG