Линклар

logo-print
Покистон парламенти АҚШ ҳукуматини пилотсиз учқичлар билан мамлакат ҳудудида ҳарбий амалиётлар ўтказишни бас қилиш ва Абботободда Усама бин Ладинни йўқ қилиш амалиёти юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирди.

Парламент қабул қилган баёнотда агар АҚШ учқичларининг Покистон ҳудудидаги амалиётлари тўхтамаса, Исломобод ҳукумати НАТО таъминот юкларини ўз ҳудуди орқали ўтказмай қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирилган.

Покистон парламенти депутатлари АҚШ ҳарбийларининг Абботободдаги амалиётини мамлакат суверенитетига тажоввуз, деб баҳолаганлар.

Кеча Покистон шимоли-ғарбидаги ҳарбий марказ яқинида рўй берган иккита портлашда 80дан зиёд одам нобуд бўлди, юзлаб одам жароҳатланди.

Икки ҳудкуш тарафидан содир этилган портлашга масъулиятни Покистондаги Толибон ҳаракати зиммасига олди ва бу Усама бин Ладиннинг АҚШ ҳарбийлари тарафидан ўлдирилганига қасос эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG