Линклар

logo-print

Халқаро Валюта жамғармаси бошлиғи ҳибсга олинди


Доминик Стросс-Кан кейинги икки йил ичида иккинчи марта "ноқулай" аҳволга тушмоқда.

Доминик Стросс-Кан кейинги икки йил ичида иккинчи марта "ноқулай" аҳволга тушмоқда.

Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ижрочи директори Доминик Стросс-Кан жиноий тарзда жинсий алоқага киришганлик ва жинсий тажвоузга уринганликда айбланмоқда.

Нью Йорк прокурорлари томонидан илгари сурилаётган айбловларга Манҳэттандаги меҳмонхоналардан бирининг ходимаси полицияга арз қилгани туртки бўлди. "Sofitel" отелининг бир кечаси уч минг АҚШ доллари турадиган люкс-хонасига хизмат кўрсатган аёл Стросс-Кан унга тегажоғлик қилгани ва жинсий алоқага киришига мажбурлагани борасида полицияга шикоят қилгани айтилмоқда.

Шундан кейин полиция воеқ жойига келиб, 62 ёшли Стросс-Кан меҳмонхонани зудликда тарк этганини аниқлаган ва уни Нью Йоркнинг Жон Кеннеди халқаро аэропортида "Air France" самолёти бортида, Парижга учиб кетишига бир неча дақиқа қолганда қўлга олган.

Полиция матбуот вакили Стросс-Кан дипломатик даҳлсизликка эга эмаслигини қайд этди.

ХВЖ раҳбари адвокати Ройтерс агентлигига электрон почта орқали юборган баёнотида Стросс-Кан унга нисбатан қўйилган айбловларни инкор қилишини маълум қилди.

Стросс-Кан бугун Германия Канцлери Ангела Меркель билан учрашиш учун учиб кетаётган бўлган.

Франциянинг собиқ молия вазири Стросс-Кан ХВЖ раҳбарлигига 2007 йилда келган.

2008 йилнинг октябрида Стросс-Кан ўз қўли остида ишлаган аёл билан жинсий алоқага киришиб, "хато қилгани" учун узр сўраган, лекин ўз лавозимини суиистеъмол қилганини инкор қилган эди.

ХВЖ идораси воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ.
XS
SM
MD
LG