Линклар

АҚШ нинг 2012 йил учун эълон қилинган Green Card лотореяси қайта ўйналадиган бўлди.

АҚШ Давлат департаменти расмий сайтида чоп этилган хабарга кўра, DV-2012 танлови натижаларига оид май ойи бошида эълон қилинган маълумотлар бекор қилинган.

АҚШ давлат котибининг Виза хизмати бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэвид Т.Донаҳюнинг айтишича, бунга бу йилги Green Card лотореяси танловининг нохолис ўтган, деб топилгани сабаб бўлган.

Шу муносабат билан АҚШ Давлат департамени ва турли давлатлардаги, шу жумладан, Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ҳам ўтган йили октябр-ноябр ойлари оралиғида Green Card лотореясига ҳужжат топширганлардан узр сўраб, қайта ўтказиладиган танлов натижаси шу йилнинг 15 июлига қадар эълон қилинишини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG