Линклар

Меҳмонхона ходимасини зўрлашга уринганлик иддаоси бўйича ҳибсга олинган Халқаро Валюта Жамғармаси бош ижрочи директори Доминик Стросс-Кан бугун Ню Йоркда чиқиш қилиши кутилмоқда.

15 май куни Ню Йорк полицияси Стросс-Канга меҳмонхона ходимасига нисбатан жинсий тажовуз ва уни зўрлашга уринганлик айбини эълон қилган эди.

Манхаттнда жойлашган “Софител” меҳмонхонасининг 32 ёшли ходимаси бир кеча бирга қолиш учун Стросс-Кан унга уч минг АҚШ доллари тўлашни таклиф қилганини иддао қилмоқда.

Адвокат Бенжамин Брафман 62 ёшли Стросс-Кан айбловни қатъиян инкор қилаётганини айтди.

- У ҳар қандай айбловдан ўзини ҳимоя қилиш ниятида ва бу борадаги айбловларни инкор қилади,- деди ХВЖ раҳбарининг ҳимоячиси адвокат Брафман.
XS
SM
MD
LG