Линклар

Каримовнинг Ҳиндистонга сафари давом этмоқда


Ислом Каримов (ч) ва Пратибҳа Патил (ў)

Ислом Каримов (ч) ва Пратибҳа Патил (ў)

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси президентининг таклифига биноан давлат ташрифи билан кеча Деҳлига борди.

ЎзА миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, ташрифнинг асосий воқеалари 18 май кунига белгиланган.

Бугун президент Каримов Ҳиндистон президенти Пратибҳа Патил, Бош вазир Манмуҳан Сингҳ, Сенат раиси, вице-президент Муҳаммад Ҳамид Ансорий, Ташқи ишлар вазири Соманахалли Малая Кришна ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан учрашади.

Музокаралар якунида икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи арафасида - 16 май куни Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракат дастури имзоланди.
XS
SM
MD
LG