Линклар

Сирғалида ёнғиндан 5 киши нобуд бўлди


Озодлик тингловчисининг хабар қилишича, Тошкент шаҳри Сирғали туманида 21 май куни содир бўлган кучли ёнғиндан 5 киши, шу жумладан 3 бола нобуд бўлган.

Ёнғиндан 54 ва 32 ёшли икки киши, 17 яшар бир ўсмир, 10 яшар қиз ҳамда 6 яшар бола ҳалок бўлган. Ёнғиндан зарар кўрган яна бир ёш бола – 6 яшар қизча касалхонага ётқизилган.

Тингловчимиздан олинган бу хабар Регнум ахборот агентлигининг 24 май кунги хабари билан ҳам тасдиқланди. Агентликнинг шаҳар ички ишлар бошқармасига таяниб хабар қилишича, ёнғин юзасидан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG