Линклар

logo-print

Афғонистонда Австралиянинг икки аскари ҳалок бўлди


Австралия Мудофаа вазирлиги кеча Афғонистонда икки ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, аскарлардан бирини Чора водийсидаги Урузғон вилоятида афғон аскари ўлдирган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Яна бир аскар вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлган.

2001 йилдан буён Афғонистонда ҳалок бўлган австралиялик ҳарбийлар сони 26 га етди.

Афғонистондаги халқаро коалиция таркибида Австралиянинг 1550 аскари хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG