Линклар

Младич Ҳаага трибунали изоляторида сақланмоқда


Младич Роттердам аэропортидан вертолётда Ҳаага трибунали қамоқхонасига олиб кетилаётган пайт, 2011 йил 31 май

Младич Роттердам аэропортидан вертолётда Ҳаага трибунали қамоқхонасига олиб кетилаётган пайт, 2011 йил 31 май

БМТнинг Ҳаага трибуналига олиб келинган босниялик сербларнинг собиқ қўмондони Ратко Младич тунни изоляторда ўтказди.

Трибунал расмийлари жиноятлар содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинган шахсларнинг ҳаммаси трибуналга олиб келинганидан сўнг изоляторга жойлаштирилиши нормал ҳол эканини маълум қилди.

Шифокорларнинг 69 яшар Младични тиббий кўрикдан ўтказиши кутилмоқда.

Ратко Младич Босния-Херцоговинадаги урушда 1992-1995 йилларда геноцид ва бошқа жиноятлар, жумладан, 1995 йил Сребренница шаҳрида саккиз мингга яқин мусулмоннинг қатлиом этилишидаги иштироки учун инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланган.

Младич сешанба куни Белграддан Ҳолландиянинг Роттердам шаҳрига махсус учқичда олиб келинди ва у ердан вертолётда Ҳаага трибуналига етказилди.

Унинг Ҳаагага экстрадицияси кутилганидан тез амалга ошди.
XS
SM
MD
LG