Линклар

logo-print

Sony интернет тармоғидан яна 1 миллиондан ортиқ маълумот ўғирланди


Sonyнинг Playstation Portables (PSPs) ва бошқа видео ўйинлари нафақат болалар, балки катталар орасида ҳам оммалашган.

Sonyнинг Playstation Portables (PSPs) ва бошқа видео ўйинлари нафақат болалар, балки катталар орасида ҳам оммалашган.

Ҳакерлар гуруҳи Sony тармоғига ҳужум қилиб, у ердаги 1 миллиондан ортиқ калит сўз, электрон почта манзили ва бошқа шахсий маълумотларни ўғирлаганини айтмоқда.

Ўзини LulzSec , деб атаётган ҳакерлар гуруҳи арзимаган ҳужуми билан Sonyнинг “шармандали” даражада ожиз тармоғи хавфсизлик тизимини бузиб кирганини айтмоқда.

Sony ширкати эса LulzSec гуруҳининг ҳаракатларидан бохабар бўлгани ва унинг ортидан текширув олиб бораётганини айтди.

Апрел ойида ҳакерлар Sonyнинг PlayStation Network тармоғига кириб, 77 миллиондан ортиқ фаол иштирокчига тегишли шахсий маълумотларни ўғирлаган эди.

Бу ҳужум интернет тарихидаги энг йирик ҳакерлик ҳужуми сифатида қайд этилган ва бундан сўнг Sony ширкати PlayStation Network ҳамда бошқа онлайн хизматларини бир ойдан ортиқ муддатга ёпиб қўйишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG