Линклар

logo-print
Сурияда жума намозидан сўнг намойишга чиққан 50 мингдан ортиқ намойишчи Ҳама шаҳрида яна ўққа тутилди.

Сўнгги хабарларга кўра, камида 44 одам ўлган.

Яна 2 мингга яқин одам бугун Дамашқ шаҳрида намойишга чиқди ва бу ерда ҳам полиция оломонни тарқатиш учун куч қўллагани айтилмоқда.

Мамлакат жанубидаги Дараа ва Яссим шаҳарларида ҳам намойишлар бўлгани ва намойишчиларга қарата ўт очилгани ҳақида хабарлар бор.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, шу йил март ойида бошланган намойишлар давомида Сурия бўйлаб 1 минг 100 одам ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилган ва улар орасида ёш болалар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG