Линклар

logo-print

Журналист Шукур Содиқ озод қилинди


Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси мухбири Шукур Содиқ ҳибсдан озод этилди.

Журналистнинг рафиқаси Анора эри ҳибсдан озод бўлганини тасдиқлаб, айни пайтда эри уйда эканлигини айтди.

Бироқ Анорага кўра, ҳозирда Шукур Содиқ ўзининг ҳибсга олиниши борасида матбуот билан гаплашишни истамаяпти.

“Эзгулик” жамияти тарқатган маълумотга кўра, самарқандлик журналист ва шоир Шукур Содиқ шу йилнинг 1 июнида Тошкент шаҳридаги хусусий ошхоналардан бирида қўлга олиниб, унга Ўзбекистон ЖКнинг 212-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

Uznews.net сайти тарқатган хабарга кўра, Шукур Содиқ пора олди-бердисида иштирок этгани ҳақидаги айбловни бўйнига олган.

Озодликка маълум бўлишича, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Шукур Содиқ билан боғлиқ вазиятни ўрганган, бироқ бу борада бирор бир баёнот эълон қилганича йўқ.
XS
SM
MD
LG