Линклар

Индонезияда руҳоний Абу Бакир Башир 15 йилга қамалди


Бугун Индонезияда радикал мусулмон руҳонийси, 72 ёшли Абу Бакир Башир террорчилар машғулот лагерини ташкил қилганлик ва молиялаштирганлик айбланиб, 15 йиллик муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Индонезия ғарбидаги Ачех вилоятида ташкил қилинган террорчилар лагерида мамлакатдаги деярли барча радикал гуруҳларнинг вакиллари машғулот ўтаган.

Абу Бакир Башир ўтган йилнинг августида полиция ушбу лагерни фош қилганидан бир ой ўтиб қўлга олинди.

У 2002 йилги Бали оролчасидаги портлашларда айбланган Жамаа Исламияҳ жанггари гуруҳининг маънавий лидери экани айтилади. Балидаги портлашда 200 одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG