Линклар

БМТ Бош котиби ал-Ассадни “одамларни ўлдиришни тўхтатиш”га чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия Президенти Башар ал-Ассад билан телефон орқали сўзлашиб, уни “одамларин ўлдиришни тўхтатиш” ва диалог бошлашга чақирганини маълум қилди.

Бразилия пойтахтида журналистлар саволларига жавоб берган Бан Ки Мун Сурия масаласида БМТ бир овоздан гапиришига умид билдирди.

Сурия армияси қисмлари ҳафта охирида Идлиб вилоятида амалиётлар бошлади.

Ҳукумат бунинг сабабини Жиср Ал-Шуғур шаҳрида “қуролли гуруҳлар” 120 нафар хавфсизлик ходимини ўлдиргани билан изоҳлади.

Мухолифат эса ўлдирилганлар буйруққа бўйсунмагани учун сафдошлари томонидан қатл қилинган аскарлар эканини айтмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, март ойи ўртасида Сурия президенти Башар ал-Ассад ва унинг режимига қарши исёнлар бошланганидан бери 1,400дан ортиқ одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG