Линклар

logo-print

Исломободда Покистон-Ҳиндистон сўзлашувлари бўлади


Бугун Исломободда Покистон ва Ҳиндистон дипломатлари иштирокида икки кунлик музокаралар бошланади.

Музокараларда терроризмга қарши кураш ва Кашмир штати ҳудудидаги баҳсли ҳудуд масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Жорий йилнинг февралида Исломобод ва Деҳли уч йиллик келишмовчиликлардан сўнг расмий муносабатларини қайта йўлга қўйган эди.

2008 йилнинг ноябрида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатларга дарз кетган эди.

Покистонда жанговар тайёргарликдан ўтган террорчилар содир этгани айтиладиган ушбу ҳужум оқибатида 166 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳиндистон ва Покистон Кашмир минтақаси устида 1947 йилдан буён уч бора уруш қилган.
XS
SM
MD
LG