Линклар

Ўзбекистонга трансчегаравий дарёлардан жасадлар оқиб келмоқда


Ўзбекистонга оқиб кирадиган трансчегаравий дарёларнинг Фарғона ва Андижон вилоятидаги чегараолди ҳудудларидан жасадлар топилиши ҳоллари тобора кўпаймоқда.

Бу ҳақда Регнум агентлигининг мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таяниб хабар қилишича, Тожикистон ҳамда Қирғизистондан оқиб келаётган дарёлардан топилган аксар жасадларда қийноқ излари аниқланган.

Агентликка маълум бўлишича, сўнгги тўрт ой ичида 11 та ҳолат аниқланган ва булардан 6 таси июн ойи ичида қайд этилган.

"Тожикистон билан чегарадаги Фарғона каналидан уч нафар зўрлаб ўлдирилган ёш аёл, иккита ёш бола ва эркак кишининг жасади топилди", дея агентлик ўз манбаси сўзларидан иқтибос келтирган.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасидаги Шахрихонсой, Тентаксой, Исфарайм, Аравонсой ҳамда Оқбура дарёларидан ҳам икки эркак, икки ёш аёл ва боланинг жасади топилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG