Линклар

Сурия президенти Ҳама ҳокимини ишдан бўшатди


Дамашқнинг Ҳажар ал-Ассвад мавзесидаги юриш, 2011 йил 1 июл.

Дамашқнинг Ҳажар ал-Ассвад мавзесидаги юриш, 2011 йил 1 июл.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад ўз режимига қарши ғалаёнларни тинчитиш йўлидаги уриниш доирасида Ҳама шаҳри ҳокимини лавозимидан бўшатди.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳукумат эълон қилган баёнотда шаҳар ҳокимининг ишдан олиниши сабаблари маълум қилинмаган.

Суриядаги энг йирик норозиликлардан бири бўлгани айтилаётган Ҳама шаҳридаги жума кунги намойишда 200 минг киши қатнашган.

Фаолларга кўра, Ассадлар сулоласининг 40 йиллик бошқарувига қарши 1 июл куни Сурия бўйлаб ўтказилган намойишларда рўй берган тўқнашувларда 11 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG