Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик ёш футболчилар уругвайликлар билан куч синашади


Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўйини, Торреон, 2011 йил 22 июн.

Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўйини, Торреон, 2011 йил 22 июн.

Мексикада 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси 3 июл куни Монтерее шаҳридаги стадионда Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон футболчилари сўнгги ўйинда Австралия жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Уругвай жамоаси эса охирги ўйинда Конго терма жамоасини 2:1 ҳисобида ютди.

Айни пайтда Осиёнинг яна бир терма жамоаси Япония Бразилия футболчиларга қарши тўп суради.

17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпиони 10 июл куни маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG