Линклар

logo-print
Россия ва НАТО Ғарб давлатларининг Ливиядаги ҳарбий кампанияси юзасидан келишмовчиликларни бартараф қила олмади.

Сочида НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен билан музокаралардан кейин чиқиш қилган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: “Ҳозирча резолюция қандай амалга тадбиқ этилаётгани хусусида муштарак нуқтаи назар йўқ”, дея баён қилди.

У БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ливияда ҳаво операциясини бошлашга йўл очиб берган резолюциясини назарда тутиб гапирди.

Россия бу резолюция бўйича овоз беришда бетараф қолган эди ва кейинги пайтларда Муаммар Қаддафий режимига қраши НАТО етакчилигидаги операциянинг чўзилиб кетганидан таассуф билдириб келмоқда.

Россия ва НАТО ўртасида Европада аксил-ракета мудофаа тизимларини ўрнатиш борасида ҳам келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Расмуссен мазкур масала хусусида гапира туриб: “Муҳим масалалар ҳали ўз ечимини топганича йўқ”, дея таъкидлади. Россия ракета ҳужумларига қарши тизимни биргаликда бошқаришни талаб қилмоқда, Қўшма Штатлар ва НАТО эса Москвага бу лойиҳада чекланган ролни таклиф қилмоқда.
XS
SM
MD
LG