Линклар

Афғонистонда вилоят полицияси бошлиғи ҳужумдан омон қолди


Афғонистон жанубида Забул вилоят полицияси бошлиғига қарши худкуш ҳужум уюштирилди.

Оқибатида 10 киши яраланди.

Портлаш пайтида полиция бошлиғи Муҳаммад Наби Илҳомга зарар етмади.

Ҳужум Забул вилоятининг Қалат минтақасида амалга оширилди.

Ҳужум ким томонидан уюштирилгани ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG