Линклар

logo-print
АҚШ прокурорлари News Corporationнинг АҚШдаги нашрлари бўлмиш New York Post ва Wall Street Journal ходимларининг фаолияти устидан текширув бошланганини маълум қилди.

Австралияда сўзлаган АҚШ Бош прокурори Эрик Ҳолдер 9/11 воқеалари қурбонлари телефонларига ҳакерлик ҳужуми бўлганига оид даъволарга аниқлик киритишини сўраб, Конгресс вакиллари киритган сўровга биноан суриштирув бошлаганини айтди.

- АҚШ Конгресси вакиллари шу мазмундаги даъволарни текшириш ҳақида сўров киритди ва биз шу соҳада ҳаракатланиб, АҚШнинг Федерал куч ишлатар тузилмалари билан ҳамкорликда иш бошладик, - деди АҚШ Бош прокурори.

News Corporation дунёнинг иккинчи йирик медиа компаниясидир ва ҳозир унинг журналистлари фуқароларнинг телефонларидаги овозли хабарлар тизимига ҳакерликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG