Линклар

Ўзбекистон ўз тезюрар поездига эга бўлди


“Talgo” тезюрар поезди Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига “Мустақилликнинг 20 йиллиги” муносабати билан қилган совғаси ўлароқ баҳоланмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган Uzreport.com сайтига кўра, “Talgo” поезди
Марказий Осиёдаги биринчи тезюрар темир йўллар магистрали бўйича Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида қатнайди.

Ўтган йили “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Patents Talgo S.A” ташкилотлари ўртасида 38 миллион еврога тенг шартнома имзоланган эди.

“Talgo” поездлари Испания, АҚШ, Германия, Финландия йўлларида қатнаб, тезликни 250км/соатгача чиқариш имкониятига эга.
XS
SM
MD
LG