Линклар

logo-print

НАТО ваколатларни афғон ҳарбийларига ўтказишни бошлади


НАТО етакчилигидаги халқаро қўшинлар бугундан бошлаб Афғонистон хавфсизлигини сақлаш ваколатини мамлакат ҳарбийларига топширишни бошлади.

Илк тадбир Бамиён вилояти полиция бўлимида бўлиб ўтди.

Бу тадбир ҳақида аввалдан хабар берилмади ва бу ҳақда афғон ахборот воситаларида ҳам сўзланмади.

Афғонистон хавфсизлигини унинг ҳарбийларига топшириш жараёни 2014 йилда якунига етиши айтилган.

Жараённи бошлаш учун танланган Бомиён гарчи тинч вилоятдек кўринсада, хавфсизлик кучлари бу минтақада ҳам Толиблар хавфи сезилишини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG