Линклар

logo-print

С. Ортиқова: Мирзиёевнинг сўроққа тутилгани буюртма эмас


Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг парламентдаги илк ҳисоботи депутатлар томонидан танқид қилинди.

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг парламентдаги илк ҳисоботи депутатлар томонидан танқид қилинди.

"Олий мажлис аъзолари Бош вазир ҳисоботларига танқидий ёндошишга ҳамда уни сўроққа тутишга тайёр".

15 июл куни Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис аъзолари қаторида бош вазир Шавкат Мирзиёв ҳисоботини тинглаган сенатор Светлана Ортиқова Озодлик радиосига шундай баёнот берди.

- Агарда жамият ва давлат, ҳар бир фуқаро шундай янгиликларни қабул қилишга тайёр бўлмаганда, президентимиз концепциясини эълон қилмаган бўлардилар ва парламент шу қонунларни қабул қилмаган бўларди, - деди Ортиқова хоним.

2010 йил 12 ноябр куни президент Каримов эълон қилган концепция асосида Ўзбекистон конституциясига ўзгартиришлар киритилиб, унда Бош вазирнинг парламент олдида ҳисобот бериши қайд этилган эди.

Светлана Ортиқова Бош вазир ҳисоботи тингланган илк мажлисда депутатлар Мирзиёв билан “буюртма” асосида эмас, балки ўз ташаббусларига кўра мунозарага киришганини айтди.
XS
SM
MD
LG