Линклар

logo-print

Ўзбекистонда банк картасидан фойдаланиш қоидалари ўзгаради


Бутун дунëда банк картасидан фақат унинг эгасигина фойдаланиши мумкин.

Бутун дунëда банк картасидан фақат унинг эгасигина фойдаланиши мумкин.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Марказий банк бошқарувининг 2010 йилнинг 25 июнида қабул қилган тижорат банклари томонидан чиқарилган банк карталари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги муомаласига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги 19/2 рақамли қарорини рўйхатга олди.

Мазкур ўзгартишларга мувофиқ¸ 2011 йилнинг 23 июлидан бошлаб фуқароларнинг ўз банк карталарини фойдаланиш учун бошқа шахслар¸ хусусан ўз оила-аъзолари¸ дўстлари ва танишларига беришига рухсат этилади ва бунинг учун банк картаси эгасининг ëзма рухсати талаб қилинмайди.

Ҳозирга қадар банк карталаридан фақат унинг эгаси¸ ҳамда карта эгаси тегишли тарзда рухсат берган шахсларгина фойдаланиши мумкин эди.

23 июлдан кучга кирадиган ўзгартишларга кўра¸ савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг банк картаси эгасидан унинг шахсиятини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилиши ҳам ўз кучини йўқотади.

Ҳозирча бу ўзгартишларнинг айнан қайси мақсадни кўзлаб қабул қилинганига оид расмий шарҳ берилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG