Линклар

22 июл куни Венесуэла Президенти Уго Чавес саратондан даволанишни давом эттириш учун тез кунлар ичида яна Кубага кетаётганини маълум қилди.

Чавес сўзларига кўра, унга кимётерапия усулида даволанишнинг иккинчи босқичини бошлайдилар.

56 ёшли Уго Чавес кейинги йилда ўтадиган президентлик сайловига яна ўз номзодини қўйишини маълум қилган.

Улкан нефт заҳираларига эга Венесуэлада авторитар ҳукмронлик ўрнатган Уго Чавес халқаро ҳамжамият диққатини ўзига тортиб келади.

Нефт экспорт қилувчи давлатлар уюшмаси ОПЕК тарқатган маълумотга кўра, бугунга келиб жаҳондаги энг йирик нефт заҳиралари бўйича Венесуэла биринчи ўринда туради.

ОПЕКка кўра, сўнгги тадқиқотлар натижасида Венесуэла нефт заҳиралари 296 миллиард баррелдан кўпроқ, Саудия Арабистонидаги заҳиралар эса, 264 миллиард баррелдан ошиқ, деб баҳоланган.
XS
SM
MD
LG