Линклар

logo-print

Тожикистонда яна икки қочқин маҳбус ушланди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 25 июл куни Тавилдара туманининг Чилдара қишлоғида ўтказилган махсус амалиёт чоғида қочқин маҳбусларнинг яна икки нафари – Жонибек Зиёев ва Баҳриддин Ҳасанов қўлга олинган.

Жиноятчилар қуролли қаршилик кўрсатгани натижасида Баҳриддин Ҳасанов ярадор бўлиб, кейинроқ жон таслим қилган.

Амалиёт чоғида ҳукумат кучлари ҳам талафот кўрган. Тавилдара милиция ходимларидан бири воқеа жойида қурбон бўлган ва яна икки ходими эса ярадор бўлган.

Ўтган йил 23 августига ўтар кечаси Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан 25 маҳбус қочганди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда яна бир қочқин маҳбус озодликда қолмоқда.

Улар орасида тожикистонлик фуқаролар билан бирга, афғонистонлик, россиялик ва ўзбекистонликлар ҳам борлиги айтилганди.
XS
SM
MD
LG