Линклар

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон биринчилигининг саралаш ўйинлари доирасида 28 июл куни Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистон гуруҳига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон Футбол федерациясининг билдиришича¸ ўзбекистонлик футболчилар жавоб ўйини учун Бишкекка 28 июл тонгда етиб келади ва ўйин тугаши билан яна махсус рейс билан Тошкентга қайтади.

Қирғизистон Футбол федерацияси раҳбарлари 28 июл кунги жавоб ўйинида меҳмонлар хавфсизлиги тўлиқ таъминланишини таъкидламоқдалар.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасидаги биринчи ўйинда ўзбекистонлик футболчилар қирғиз жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб қилдилар.

Бишкек ўйини олдидан бугун Ўзбекистон миллий жамоаси мутасаддиларининг махсус матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG