Линклар

Тошкентда "Вкусный хлеб" ёпилди


"Вкусный хлеб" 20 хил турдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

"Вкусный хлеб" 20 хил турдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

27 июл кунидан бошлаб Германиянинг Тошкентдаги "Вкусный хлеб" дўконлар тармоқлари ёпилди.

Уч йил аввал "Вкусный хлеб" корхонаси айни савдо белгиси остида нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди.

Бу корхона 2008 йилнинг 10 октбяр куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ҳалқобод маҳалласида 800 минг АҚШ долларига “Вкусный хлеб” нон ишлаб чиқариш заводини ишга туширган эди.

Нон заводи кунига 20 хил номланишдаги 20-40 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

"Вкусный хлеб"нинг Тошкент шаҳрида 17 та, Янгийўлда битта нон дўконлари бўлиб, ҳозирда улар ишламаяпти.

Германиянинг “Steinert Industries GmbH& Co. KG” компаниясига қарашли "Вкусный хлеб" нон дўконларининг ёпилиш сабаблари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
XS
SM
MD
LG