Линклар

Норвегия фожиани ўрганиш бўйича мустақил комиссия тузмоқчи


Норвегия Бош вазири Йенс Столтенберг.

Норвегия Бош вазири Йенс Столтенберг.

Норвегия Бош вазири Йенс Столтенберг 22 июл куни юз берган террор ҳужумларини ўрганиш бўйича махсус мустақил комиссия тузиш лозимлигини билдирди.

Осло ва Утоя оролида кетма-кет уюштирилган ҳужумлар оқибатида 76 одам нобуд бўлди.

Мазкур ҳужумларни “миллий фожиа” деб атаган Осло раҳбари қурбонларни дафн қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳукумат қоплашини билдирди.

32 яшар Андерс Беринг Брейвик пойтахт Ослодан 45 километр масофада жойлашган Утоя оролидаги ëшлар лагерида оммавий отишни бошлаганидан сўнг полиция кучлари воқеа жойига бир соат ўтиб етиб келди.

Осло раҳбарининг таъкидича¸ мустақил комиссия ҳужум билан боғлиқ шу каби жамоатчиликни қийнаëтган қатор саволларга жавоб топиши лозим.

Ўзини Европани мусулмонлар истилосидан қутқарувчи халоскор¸ дея атаëтган Брейвик маҳкама қарори билан ҳибсда сақланмоқда. Руҳий хаста экани тахмин қилинаëтган Брейвикка нисбатан ҳозирча расмий айблов эълон қилингани йўқ.
XS
SM
MD
LG