Линклар

logo-print
Ўзларини “Оқ инквизиторлар” деб атаган гуруҳнинг беш аъзоси миллий нафрат асосида қотиллик содир этганлик¸ яна иккитаси эса¸ хориж фуқароларига оғир тан жароҳати еткизганлик айбдор деб топилди ва 2¸5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Тергов давомида аниқланишича¸ славян миллатининг бошқа халқлардан устунлиги мафкурасига ишонувчи мазкур гуруҳнинг вояга етмаган беш аъзоси 2009 йил январида Хитой фуқаросини ўлдирганлар.

Кечалари Рязан кўчаларига махсус миссия билан чиққан бу гуруҳ аъзолари жисмоний азоб бериш мақсадида славян бўлмаганларни қидиришган. Улар шу мақсадда ëнларида таëқ¸ дубинка ва пичоқ олиб юрганлар¸ аммо ўз қурбонларига асосан пошнасига ўткир қиррали темир қадалган пойафзал билан жисмоний азоб беришган.

“Оқ инквизиторлар” қурбонлари орасида 2008 йил декабрида улар томонидан қаттиқ тан жароҳати еткизилган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
XS
SM
MD
LG