Линклар

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Тошкентга борди


АҚШ Давлат департаментининг бош маслаҳатчиси Томас Даутон етакчилигидаги делегация Тошкентга борди.

Бу ҳақда Uzreport.com сайти берган хабарга кўра, АҚШ делегацияси 4 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.

АҚШ Тошкентдаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этган бу учрашувларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилингани айтилмоқда.

Аммо, айнан қандай масалалар тилга олингани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмади.
XS
SM
MD
LG