Линклар

“Бунёдкор”чилар Фарғонада 150 та уйни қайта тиклади


Зилзила оқибатида ўнлаб уйлар шикастланган эди.

Зилзила оқибатида ўнлаб уйлар шикастланган эди.

Ўзбекистондаги “Камолот” ёшлар ташкилотининг “Бунёдкор” отряди аъзолари икки ҳафта ичида зилзиладан шикастланган 150 та уйни қайта тиклади.

“Правда Востока” газетаси маълумотига кўра, Фарғона Давлат политехника университети, Қўқон давлат педогигика институти ва бир қанча коллеж талабаларидан иборат жами 150 нафар ёш талабалар зилзиладан шикастланган уйларни қайти тиклаш ишларига жалб қилинган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 20 июлига ўтар кечаси юз берган зилзила оқибатида Фарғона вилоятининг Риштон, Боғдод ва Ўзбекистон туманларида айрим эски уй-жойларга шикаст етган. Бунинг оқибатида 13 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 86 одам жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG