Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 1,06 миллион йўловчи ташиди.

Uzreport.com сайтининг хабар қилишича, бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2 фоиз, яъни бу йил 89,7 минг йўловчи кўп ташилган.

Хусусан, халқаро йўналиш бўйича 2,9 фоиз, МДҲ давлатлари бўйича 15,4 фоиз, маҳаллий йўналишлар бўйича 6,5 фоизга кўпайган.

5 августдан кучга кирган Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг “Авиаташиш хизматларини тартибга солиш меъёрлари тўғрисида” қарорига кўра, эндиликда Ўзбекистон аэропортларидан хорижга учаëтган Ўзбекистон фуқаролари авиачипталарни ўзбек сўмида¸ аммо хориждан Ўзбекистонга қайтаëтган ўзбекистонликлар айни чипталарни мамлакат ичкарисида фақат хориж валютасида сотиб олишлари лозим бўлади.

Хориж фуқаролари эса¸ бундан буëғига Ўзбекистон ичкарисида ҳам ички¸ ҳам халқаро парвозлар учун чипталарни фақат хориж валютасида сотиб олишга мажбурдирлар.
XS
SM
MD
LG