Линклар

АҚШ армияси Ироқнинг Абу Ғрайб турмасида маҳбусларни қийнаганлик ва таҳқирлаганликда айбдор деб топилган аскар муддатидан аввал озодликка чиқарилганини маълум қилди.

Армия матбуот вакили Ребекка Стидга кўра, 2003-2004 йилларда Абу Ғрайбда ироқлик маҳбусларга нисбатан жисмоний, руҳий ва жинсий қийноқларни қўллаган гуруҳ етакчиси ҳисобланган Чарльз Гранер шанба куни Канзасдаги Форт Левенворс қамоғидан қўйиб юборилган. У ўн йиллик қамоқ жазосининг олти ярим йилини ўтагач, яхши хулқи учун озод этилгани айтилмоқда.

42 яшар Гранер 2005 йил ўзи ва бошқа аскарлар маҳбусларни таҳқирлаб, қийноққа солаётган фотосуратлар ошкор бўлгач, қамоққа ҳукм қилинган эди. Бу воқеа ортидан АҚШнинг 11 аскари ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG