Линклар

Ўзбекистон МДҲ доирасида интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги битимга қўшилди.

Newsuz.com сайти маълумотига кўра, куни кеча президент Каримов ушбу битимга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган.

Ўтган йилнинг 19 ноябридаги МДҲ давлат раҳбарларининг йиғилишида Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги битим қабул қилинган эди.

Жорий йилнинг 24 майида Ўзбекистон Давлат патент идораси ва Муаллифлик ҳуқуқи агентлиги базасида Ўзбекистон интеллектуал мулк бўйича агентлиги ташкил қилинди.
XS
SM
MD
LG