Линклар

Россияда доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи бўлган муҳожирлардан бундан буён рус тилидан имтиҳон олинади.

Россия Федерал Муҳожирлик Хизмати директори муовини Екатерина Егорова бу ҳақда бугун Москвада ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Егоровага кўра, Россияда доимий яшаш ҳужжатига даъвогарлик қилаётган шахсларнинг рус тилини қандай билишини аниқлаш учун бал тизими жорий этилади.

Россияга келиб ишлаётганларнинг кўпчилигини ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG