Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда кеча дипломатлар ва Конгресс аъзоларига ифторлик берди.

Меҳмонлар рўйхатида Кабинет котиблари, Конгресс аъзолари, Исломий давлатлар элчилари ва Исломий ташкилотлар раҳбарлари бор эди.

2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларининг 10 йиллиги арафасида ўтказилган бу тадбирда Обама уч мингга яқин одам ўлимига сабаб бўлган Ню Йорк ва Вашингтонда Ал Қоида амалга оширган ҳужумларда америкалик мусулмонлар ҳам нобуд бўлганини эсга олди.

Барак Обама президентликка сайланганидан буён ҳар йили Рамазон ойи ифторлик тадбирига мезбонлик қилади.

АҚШга саккиз йил раҳбар бўлган собиқ президент Жорж Буш ҳам ҳар йили ифторлик берган.
XS
SM
MD
LG